Похожее видео
Айни кунларда vacancy.argos.uz порталида 2552 та вакант лавозим учун очиқ танлов давом этмоқда уларнинг 558 таси учун иш стажи талаб этилмайди АОКАда ўтказилган брифингда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимлари учун очиқ танловлар ҳақида маълумот берди. Жорий йилнинг 21 июль ҳолатига 70 та давлат органи ва ташкилоти шунингдек барча ҳокимликлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ порталига уланган бўлиб улар томонидан вакант лавозимлар учун 78 мингдан ортиқ танлов эълон қилинган. Танловларга 935 316 нафардан зиёд номзодлар ҳужжат юборган бўлса уларнинг 35 780 нафари танлов ғолиби сифатида давлат хизматига қабул қилинган. Танлов ғолибларининг 14 063 нафари 30 ёшгача бўлган 11 132 нафари аёллар шунингдек 6 986 нафари давлат хизматига биринчи маротаба қабул қилинган фуқароларни ташкил этади. Ҳозирда порталда 231 мингдан ортиқ фуқаро ўз резюмесини шакллантирган. Официальный сайт: Telegram: Facebook: Instagram: ,
Похожее видео